сентябр 04, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт коридори
    Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт коридори

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон» транспорт коридорининг умумий узунлиги 1600 километрни ташкил қилади. Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга янги транспорт коридори орқали товарлар етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Podrobno.uz’га таяниб Sputnik маълум қилди.

Дарё.уз сайтигаькўра, ушбу фаолият билан икки мамлкат ҳамкорлигида 2018 йилда махсус ташкил қилинган Silk Road International компанияси шуғулланмоқда. Silk Road International «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештам – Қошғор» йўналишида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дуккакли маҳсулотлар, сок ва нектарлар, пахта толали маҳсулотлар етказиб беришни йўлга қўйган.

Хитойдан эса Ўзбекистонга қурилиш материаллари, кўчатлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳамда халқ исеъмол моллари олиб келинмоқда.

Бундан буён компания Хитой ва Ўзбекистондан товарларини Ўзбекистон орқали Афғонистон шимолидаги Хайратон шаҳрига етказиб беради. Ушбу йўналишнинг умумий узунлиги 1,6 минг километрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой орасида транспорт соҳасида ҳамкорлик кун сайин ривожланиб бормоқда. Бироз олдин Хитойнинг Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси Ўзбекистон осма поездлар транспорт тизимини яратиши ҳақида хабар қилган эдик.

Ёрлиқ