Ўзбекистон ва Миср орасида 12та муҳим ҳужжат имзоланди
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Бугун Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифи давомида 12та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Қуйида имзоланган ҳужжатлар рўйхати билан танишинг:
1. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ёшлар соҳасида хамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида спорт сохасида хамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми
3. Ўзбекистон Республикаси Кишлок хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлок хўжалиги ва ерларни узлаштириш вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тугрисида Англашув меморандуми
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Кадимий ёдгорликлар вазирлиги ўртасида археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари буйича иккиёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва буйин товлашнинг олдини олиш туғрисида Битим
8. Ўзбектистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини визадан озод этиш туғрисида Битим
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар буйича Давлат қўмитаси билан Миср Араб Республикаси Инвестициялар ва эркин худудлар буйича бош дирекцияси ўртасида иккитомонлама инвестиция алоқаларини ривожлантириш соҳасида англашув Меморандуми
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим
12. Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттох ас-Сисининг қўшма баёноти қабул қилинди.