Тошкентда Марказий Осиё савдо форуми бўлиб ўтади
(last modified Tue, 18 Sep 2018 04:54:10 GMT )
сентябр 18, 2018 09:54 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Марказий Осиё савдо форуми бўлиб ўтади
    Тошкентда Марказий Осиё савдо форуми бўлиб ўтади

Ўзбекистонда халқаро миқёсдаги саккизинчи ҳар йиллик Марказий Осиё савдо форуми ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан ташкил этилаётган тадбир Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да 2018 йилнинг 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси сайтида хабар берилди.

Марказий Осиё савдо форуми бизнес ҳамжамиятлар учун 70 миллиондан ортиқ потенциал мижозларга эга бўлган Марказий Осиёнинг ривожланаётган бозорларида янги имкониятлар билан танишиш учун ноёб платформа ҳисобланади. Олмаота шаҳрида ўтган йилги форумда 18 давлатдан келган 1100дан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Осиё, АҚШ, Европа ва Яқин Шарқдан бўлган тадбиркорлар, мансабдор шахслар ва экспертлар тадбирдан ўзаро ғоялар алмашиш, битимлар имзолаш ва келажакдаги ҳамкорлик учун янги шериклик муносабатларини ўрнатиш мақсадида фойдаланишади.

«Бу йил форум мавзуси - «Савдо ва инвестицияларни ривожлантиришда янги уфқлар» минтақавий ва халқаро савдо учун Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистоннинг ортиб бораётган очиқлигини акс эттиради. Мамлакатда валюта либерализацияси, бизнес соҳасида ислоҳотлар амалга оширилди, улар иқтисодий ўсишни жадаллаштириш қаратилган. Форум билан бирга, мева ва сабзавот ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш, транспорт, туризм, ахборот технологиялари, асбоб-ускуналар бўйича турли компаниялар иштирок этадиган савдо кўргазмаси бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Ёрлиқ