Ўзбекистон ташқи қарзи $15,8 миллиардни ташкил этди
(last modified Sat, 22 Sep 2018 06:16:39 GMT )
сентябр 22, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи қарзи
    Ўзбекистон ташқи қарзи

Жорий йилнинг биринчи ярим йил якуни ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошидан 0,2 фоизга ортиб $15,8 млрд.ни ташкил этган.

Фарғона.ру сайтига кўра, бу истиқболли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун давлатнинг олган қарзлари туфайли юз берган, дейилади Марказий банк ҳисоботида.

Умумий ташқи қарздаги давлат улуши 51% ($8,08 млрд), хусусий сектор – 49% ($7,7 млрд) ташкил этади. Ҳисобот даврида хусусий компанияларнинг қарзлари $476 млн.га камайган, давлат қарзи эса, аксари - $479 млн.га кўпайган.

Йилнинг биринчи ярмида асосий қарздан $686,3 млн тўланган ва $176,6 фоиз нисбатида. Нефт ва газ, энергетика сектори қарзларни узишга фаол ҳаракат қилган, шунингдек, банк ва телекоммуникация соҳасидаги корхоналар катта миқдордаги қарзларни узишга муваффақ бўлган.

Энг катта ташқи қарзга эга бўлган соҳалар - энергетика (умумий хажмнинг 75% миқдорида), телекоммуникация компаниялари (10%), банклар (8%) ва текстиль корхоналари (2%) дир . МБ таҳлилчиларининг таъкидлашича, ташқи қарзнинг асосий қисми, яъни - $13,5 млрд ёки умум сумманинг 86% ўн йилдан кам бўлмаган муддат ичида узиш шарти билан олинган.