Абдулазиз Комилов Куба ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди
(last modified Tue, 25 Sep 2018 05:42:00 GMT )
сентябр 25, 2018 10:42 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Куба ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди
    Абдулазиз Комилов Куба ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди

24 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Куба ташқи ишлар вазири ўринбосари Ана Тересита Гонсалез Фрагани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ҳолати муҳокама қилинар экан, ўзаро қизиқиш касб этган турли соҳаларда Ўзбекистон—Куба мулоқотини чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилган вақтдан кейинги 12 йил давомида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида БМТ ва унинг ихтисослаштирилган бўлинмалари доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий тажрибасига эришилди,

ушбу тажриба ҳамкорликнинг бошқа соҳаларида ҳам қўлланиши мумкинлиги таъкидланди. Географик узоқликка қарамасдан Ўзбекистон ва Куба мавжуд улкан салоҳият ва имкониятни қўллаган ҳолда иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга томонлар тайёр эканлиги таъкидланди.

Учрашувда ўзаро манфаатли асосаларда туризм, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ТИВда шу куннинг ўзида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Музокараларда Куба Элчиси Альфредо Невес Портуандо иштирок этди.

Ёрлиқ