Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Самарқандда "Мегапалов" тайёрланади
-
Самарқандда \"Мегапалов\"
28-29 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.
zarnews.uz/news сайтига кўра, 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул амалга оширилади. Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида концерт дастури намойиш этилади.
Регистон майдони атрофида ва бошқа туристик масканларда Самарқанд сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимотлар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ташкил этилиши мўлжалланган.
Хабарда айтилишича 28 сентябрь кечга яқин “Бибихоним” чойхонасида “Мега палов” тадбирига ҳозирлик бошланади. “Мўътабар зардўз” хусусий корхонаси ташаббуси билан бу ерда 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган. Бунинг учун Фарғонадан 2 тонналик улкан қозон Самарқандга келтирилди.