Толиб Ёқубов 12 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38020
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари Толиб Ёқубов 12 йилда муҳожиратдан кейин ўз ватанига қайтгани хабар қилинган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 27, 2018 17:10 Asia/Tashkent
  • Толиб Ёқубов
    Толиб Ёқубов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари Толиб Ёқубов 12 йилда муҳожиратдан кейин ўз ватанига қайтгани хабар қилинган.

Фарғона.ру хабарига кўра,  Ёқубов 2005 йил май ойида Андижон шаҳрида содир бўлган фожиали воқеалардан сўнг Ўзбекистонни тарк этган. Ўшанда мамлакатда ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб этиш кучайиб кетган, Ёқубов бошқараётган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг кўплаб фаоллари 2005 йил ёзидан бошлаб қамоққа олинганди. У 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилиб келади. Бу ерда у ҳуқуқ ҳимояси фаолиятини давом эттириб, Ислом Каримовнинг диктатурасига қарши кураш олиб борган. Ўзбекистон расмийлари 2014 йилда Ёқубовни фуқароликдан маҳрум этдилар, бироқ бу ҳақда унинг ўзи хабардор қилинмаган.

2018 йил август ўрталарида унга Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасидан телефон қилдилар ҳамда ватанга бориш учун бир йиллик виза олиш имкониятини маълум қилдилар. “Консул менга Ўзбекистонга қўрқмай боришингиз мумкин, Тошкентда сиз ҳеч қандай муаммога дуч келмайсиз, деб айтди”, - дея ҳикоя қилади Ёқубов “Озодлик” билан суҳбатда.

Унга кўра, элчихонада уни жуда яхши кутиб олдилар, ўн дақиқа ичида бир йиллик виза бердилар. “Менинг шахсимга нисбатан бунақанги муносабатдан ҳайрон қолдим”, деди у икки йилдан кейин 80 ёшга тўлишини айтиб. “Мен касал бўлсам, Ўзбекистонга қандай қилиб зарар етказаман. Мен Ўзбекистонни жуда соғиндим”.