Ўзбекистон фуқароси мамлакат пойтахтида пропискага қўйиш учун $4300 тўлаган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38021
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти яшовчиси мамлакат пойтахтида доимий пропискаси учун 4 минг 300 доллар тўлаган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 27, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқароси
    Ўзбекистон фуқароси

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти яшовчиси мамлакат пойтахтида доимий пропискаси учун 4 минг 300 доллар тўлаган.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қиладиган Сарвар.О Тошкентда доимий яшаш пропискаси учун $4300 тўлаган.

Фарғона.ру сайтига кўра, 35 ёшли эркак милицияга ариза ёзиб, ундан 2015 йили $2,5 минг ва 14,5 миллион сўм (деярли $1800) ундирган Нигоре Х. ва Дилдора М.ларга нисбатан чора кўрилишини талаб қилган. Бу икки аёл Сарварга Тошкент пропискасини ваъда қилган. Мана уч йил ўтибдики, на пропискадан, на пулни қайтариб беришдан дарак бор.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 211 - моддаси (пора бериш) билан жиноят иши кўзғатилган. 55 ёшли Нигора Х ва 38 яшар Дилдора М гумондор шахс сифати жиноий ишга жалб қилинган.

Тошкент Ички ишлар бошқармаси одамларни «таниш-билиш орқали пул эвазига» эмас, қонун бўйича пойтахт пропискасига эга бўлишга чақиради. Жиноий ишга алоқадор аёллар ким эканига хабарда аниқлик киритилмаган.