Тошкентда синов режимида ақлли светофорлар ўрнатилади
(last modified Sat, 29 Sep 2018 12:25:06 GMT )
сентябр 29, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Тошкентда синов режимида ақлли светофорлар ўрнатилади
    Тошкентда синов режимида ақлли светофорлар ўрнатилади

Тошкентда синов режимида «ақлли светофорлар» ўрнатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Синов режими, шаҳар транспорт инфратузилмасига технологиялар жорий этиш бўйича бошқа масалалар доирасида, Тошкент транспорт департаментининг Инновацион ривожланиш вазирлиги, пойтахт ИИББ ЙҲХБ вакиллари ва ABL-SOFT маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар билан учрашувида муҳокама қилинди.

Жамоат транспортида қулайликларни яхшилаш, автобуслар қатнови интервали, бепул wi-fi бўлган автобус бекатларини қуриш, мобиль қурилмалар учун қувватлантириш станциялари, «ақлли светофорлар»ни жорий этиш ишларига тегишли институтларни жалб қилиш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Хусусан, вазирлик ахборот-транспорт тизими асосида «ақлли светофорлар»ни жорий этиш лойиҳаси бўйича илк синов режими Нурафшон кўчасида амалга оширишни таклиф этди - Лабзак кўчаси билан кесишмадан Беруний кўчаси билан кесишмаган қадар.

Пойтахт ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари эса, ўз навбатида, Нурафшон кўчасини энг охиригача, Оқтепа айланасигача қамраб олишни таклиф қилишди. Бу масала яқин кунларда ҳал қилинади. 

Ёрлиқ