Нокаутчи Баҳодир Жалолов иккинчи жангини ҳам нокаут билан якунлади
(last modified Sun, 30 Sep 2018 06:18:47 GMT )
сентябр 30, 2018 11:18 Asia/Tashkent
  • Нокаутчи Баҳодир Жалолов
    Нокаутчи Баҳодир Жалолов

Ўзбекистоннинг таниқли боксчиларидан бири, жаҳон чемпиони совриндори, Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкент вақти билан 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказди

У иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди.

Кун.уз сайтига кўра, жанг арафасида унинг рақиби ўзгарди. Баҳодир Жалолов аввал маълум қилинганидек америкалик Томас Ҳовкинсга қарши эмас, мексикалик Эдуардо Вителага қарши рингга кўтарилди.

Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал рингдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади.