Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Жаҳон кубогининг олтин медалини қўлга киритди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 05:34:19 GMT )
октябр 02, 2018 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина
    Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина

43 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Парижда ўтказилган FIG World Challenge Cup-2018 нинг олтин медалини қўлга киритди.

Чусовитина 14,250 очко билан таянчли сакрашда энг яхши гимнастикачи деб баҳоланган. Иккинчи ўрин канадалик Элизабет Блэк (14,200), учинчи ўрин Словения вакили Тьяса Киселеф (13,600) га насиб этган.

21-чи FIG World Challenge Cup-2018 Парижнинг Accorhotels Arena спорт мажмуасида 29-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Мусобақаларда жаҳоннинг 32 мамлакатидан 137 нафар спортчи иштирок этдилар. Чусовитина Марказий Осиё республикаларидан қатнашган ягона спортчи бўлди.