Ўзбекистонда гўшт, нон, гуруч нархи ошди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 08:16:07 GMT )
октябр 02, 2018 13:16 Asia/Tashkent
  • гўшт
    гўшт

Ўзбекистонда сентябрь ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга қимматлашган.

Спутник сайтига кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида нархлар ўзгариш динамикаси бир маромда кечмади.

Мол ва қўй гўштининг энг юқори даражада қимматлашгани июль ойида қайд этилди.

Парранда гўштининг нархи эса аксинча, июль ойига қадар пасайиб, август ойидан бошлаб кўтарила бошлади.

Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 %, хизматлар эса 1,2 %га таъсир кўрсатган.

Сентябрь ойида мол гўшти 1,7 %га, мол гўшти (суяксиз) 1,1 %га, қўй гўшти 1,1 %га, парранда гўшти 3,3 %га қимматлаган.

Шунингдек, жорий йил январь-сентябрь ойидаги истеъмол нархлари индексида мевалар 9,3 %га арзонлаган бўлса, сабзавотлар 21,9 %га, картошка 37 %га қимматлаган.

 

Ёрлиқ