Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди
(last modified Wed, 03 Oct 2018 14:09:11 GMT )
октябр 03, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди
    Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби қуйидагича: