Ўзбекистон-Россия ўртасида илк медиа-форум ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38371-Ўзбекистон_Россия_ўртасида_илк_медиа_форум_ўтказилди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия федерацияси ўртасида биринчи медиа-форум бўлиб ўтди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 07, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Россия
    Ўзбекистон-Россия

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия федерацияси ўртасида биринчи медиа-форум бўлиб ўтди.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон-Россия ўртасидаги биринчи медиа-форум икки мамлакатнинг медиа соҳаси вакиллари ўртасидаги доимий мулоқотнинг бошланиш нуқтаси бўлади, деди Россия Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин.

Икки мамлакат медиа саноатининг таниқли вакиллари Россия ва Ўзбекистон ОАВни ўйлантираётган масалаларни, ижтимоий тармоқлар ва муқобил медиа билан рақобатга қандай дош беришини муҳокама қилишди.

Форум доирасида икки мамлакат тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни кенгайтириш масаласига эътибор қаратилди.

Форум ишида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбекистон 24", "Ёшлар" телеканаллари, ЎзА ахборот агентлиги, Россиянинг Биринчи канали, "НТВ Плюс" ҳамда ТАСС ва "Россия сегодня" ахборот агентликлари иштирок этди