Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди
(last modified Mon, 08 Oct 2018 05:29:42 GMT )
октябр 08, 2018 10:29 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди
    Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, президент БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

Ёрлиқ