Ўзбекистонда биринчи қор ёғди - фото
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38399-Ўзбекистонда_биринчи_қор_ёғди_фото
Хабарда айтилишига кўра, кеча биринчи қор Жизах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан. Ҳаво ҳарорати тунда 0 градусгача пасайган.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
октябр 08, 2018 12:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда биринчи қор ёғди - фото
    Ўзбекистонда биринчи қор ёғди - фото

Хабарда айтилишига кўра, кеча биринчи қор Жизах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан. Ҳаво ҳарорати тунда 0 градусгача пасайган.

Шунингдек, Қашқадарёдаги Китоб довонида ҳам 8 октябрь куни эрталаб қор ёғди. Бу ҳолат тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Фойдаланувчилар хабарига кўра, Қамчиқ довонида ҳам 8 октябрь куни эрталаб қор ёғишни бошлаган. Аввалроқ, Ўзгидромет 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши ва тунда ҳаво ҳарорати 0 даражага қадар пасайиши ҳақида маълум қилганди.