октябр 10, 2018 10:37 Asia/Tashkent
  • Тенгсизликни камайтириш
    Тенгсизликни камайтириш

Тенгсизликни камайтириш бўйича Ўзбекистон ва Сингапур охирги ўринларда эканлиги аниқланди.

Спот сайтига кўра, Oxfam International мустақил ноҳукумат хайрия ташкилотлари халқаро гуруҳи жамиятда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқни камайтириш муаммосига бағишланган The Commitment to Reducing Inequality Index 2018 тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

Сўнгги ўнта ўринни Нигерия, Ўзбекистон, Гаити, Чад, Сьерра-Леоне, Бутан, Мадагаскар, Лаос, Сингапур ва Бангладеш эгаллади.

Сингапур сиёсати солиқ тўлашдан бош тортиш имконини бериши, энг кам ойлик иш ҳақи эса фақат фаррошлар ва қўриқчиларда бўлганлиги сабабли индексда охирги ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ижтимоий харажатлар бўйича яхши натижа кўрсатди (157 тадан 42-ўрин), аммо солиқ сиёсати, меҳнат ҳуқуқлари ва маош борасида кўрсаткичлар ёмон.

Индексда 157 та мамлакат ижтимоий харажатлар, солиқлар, меҳнат ҳуқуқлари ва маош соҳаларидаги сиёсатига қараб жойлашди.

Ёрлиқ