октябр 10, 2018 20:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 3D мультсериали ишланди

«DIP Animation» анимацион студияси «Milliy TV» буюртмаси асосида «Помидор Дўппи» ҳақида мультипликацион сериал олишни бошлади.

       «Помидор Дўппи» – болалар учун мўлжалланган қизиқарли мультсериал бўлиб, унинг бош қаҳрамони қувноқ помидор -дўппидир. Аввалроқ тармоқларда бу қаҳрамон иштирокидаги ролик жойлаштирилганди, у бир неча миллион марта кўрилди ва Ўзбекистондаги энг таниқли мультқаҳрамонга айланди.

Помидор – доим кулгили вазиятларга тушиб қоладиган қувноқ ва мослашувчан қаҳрамон. Вазиятнинг ғаройиб ва ҳазил аралашуви уни танлаган йўлидан қайтара олмайди. Мультсериал муаллифларининг сўзларига кўра, томошабинлар унинг динозавр билан қандай курашишига, космосга саёҳат қилишига ва Самарқанднинг беҳисоб хазиналарини топишига гувоҳ бўлишади.

Мультсериалнинг илк мавсуми 10 қисмдан иборат. У «Milliy TV» телеканали орқали эфирга узатилади. Мультсериал намойиши 2018 йилнинг октябридан бошланади.

Ёрлиқ