Эрон иштирокида Ўзбекистонда 117 ишлаб чиқариш бирлашмалар фаолият кўрсатмоқда
(last modified Sun, 14 Oct 2018 14:39:44 GMT )
октябр 14, 2018 19:39 Asia/Tashkent
  • Эрон иштирокида Ўзбекистонда 117 ишлаб чиқариш бирлашмалар
    Эрон иштирокида Ўзбекистонда 117 ишлаб чиқариш бирлашмалар

Теҳрондаги Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллоев Эрон иштирокида Ўзбекистонда 117 ишлаб чиқариш корхоналарни фаолият кўрсатаётганини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу ишлаб чиқараш бирлашмалари Ўзбекистоннинг турли минтақаларида жойлашган бўлиб, Эрон ишбилармонлари иштирокида фаолият қилмоқда.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар иқлишича,  бугун Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллоев Эроннинг Марказий провинцияси -Арок шаҳрига ташриф буюрганида, Ўзбекистондаги саноат инвесторларининг катта қисмини Эроннинг Марказий провинциясидан эканлигига ишора қилар экан, ушбу сафар Марказий вилоятнинг саноат салоҳияти ва қишлоқ хўжалиги билан танишиш ҳамда бу вилоят ишбилармонларини Ўзбекистон билан ҳамкорликларини янада ошириш шароитини муҳаё қилиш мақсадида режалаштирилганди деб таъкидлади.

Баҳодир Абдуллоев шунингдек Эрон фуқароларига виза бериш ҳамда Эроннинг иқтисодий фаолларини Ўзбекистонга жўнатишда ҳеч қандай муаммо мавжуд эмаслиги ва уларга  икки кун ичида виза бериш имконияти борлигини маълум қилди.

Мазкур хабарга биноан, ўтган олти ойда Эроннинг Марказий провинциясидан 430 тоннага тенг бўлган 735 минг долларлик маҳсулот Ўзбекистонга экспорт қилинган.

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳам Эронни Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий шеригига айланиши мумкинлигини таъкидлаб, ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий айирбошлаш  ҳажми  325 миллион долларга етганди деб эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ