Гулпарварлик соҳасида Ӯзбекистон ва Эроннинг ҳамкорлик истиқболлари
(last modified Mon, 15 Oct 2018 07:32:39 GMT )
октябр 15, 2018 12:32 Asia/Tashkent
  • Гулпарварлик соҳасида Ӯзбекистон ва Эроннинг ҳамкорлик истиқболлари

Ӯзбекистоннинг Эрондаги элчиси гулпарварлик ва декоратив тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш соҳаси Эрон ва Ӯзбекистоннинг муштарак сармоя ётқизишларига яхши имконият яратишини баён қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кӯра, Ӯзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев Эроннинг Марказий вилоятидаги Маҳалот туманига қилган сафарида гулпарварлик ва декоратив тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш имкониятларига эга бӯлган бу туман Эрон ва Ӯзбекистоннинг муштарак сармоя ётқизишларига яхши замина яратишини таъкидлади.

Ӯзбекистоннинг Эрондаги элчиси ӯзбек халқининг гулпарварлик соҳасидаги маҳоратларини эслатиб, илова қилди: деҳқонларимиз Эронда замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган иссиқхоналарга эҳтиёж сезишяпти.

Баҳодир Абдуллаевнинг таъкидлашича Ӯзбекистон ва Эроннинг иқтисодий соҳадаги ҳамкорликлари жадал суръатларда ривожлантирилиши лозим.