Ўзбекистонликлар иш ҳақининг оширилишидан норози. Нима учун?
(last modified Mon, 15 Oct 2018 11:38:33 GMT )
октябр 15, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликлар иш ҳақининг оширилишидан норози. Нима учун?
    Ўзбекистонликлар иш ҳақининг оширилишидан норози. Нима учун?

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб давлат ишида ишловчиларнинг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бироқ, баъзи ўзбекистонликлар бу қарордан норози. Нима учун?

Facebook ижтимоий тармоғида одамлар турлича фикр билдиришмоқда.

«Нимада фойда? Энди нархлар кўтарилади. Кўрасизлар, яқинда барча тадбиркорлар дўконларда нархларни кўтариб юборади», - дея таъкидлаб ўтди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта иш ҳақи жорий йил 15 июлда оширилганди.

«Мана янгилик. Энди газ, электр энергияси ва бензин нархлари аниқ оширилади», - дейди яна бир фойдаланувчи.

«Мен бу тизимни умуман тушунмаяпман. Ҳар доим иш ҳақини кўтаришади, кейин нархлар ҳам ошади. Фойда нимада? Биз кимни алдаяпмиз? Ўзимизними? Энг яхшиси, иш ҳақига тегишмасин, бўлди», - дея қайд этиб ўтди бошқа фойдаланувчи.

Дарвоқе, Ўзбекистонда биринчи марта 1994 йилда, кейин 1999, 2000, 2001, 2002, 2004, 2007, 2010, 2011, 2012 йил ва ҳоказоларда иш ҳақи кўтарилди.

«Жиннилик. Ҳар доимгидек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида энг кўп маош бўлади, 3 миллион олгани энди 3,3 миллион топади, камбағал нафақахўрлар ва пенсионерларга тийинлар берилади», - дейди фойдаланувчилардан бири.

«Мен тушунмаяпман, нега иш ҳақини кўтариш керак, агар ундан кейин дарҳол ҳамма нарса қимматлашса. Контракт пулидан тортиб коммунал хизматларгача. Эҳтимол, улар мана халқнинг ҳаёт даражасини кўтаряпмиз, иш ҳақини оширяпмиз, деб ўйлашса керак. Бундан ҳеч кимга енгил бўлмаса, қандай фойда», - дея ёзган бошқа бири.

«Биз халқаро ташкилотлар олдида қандай яхши яшаётганимиз билан мақтаниш учун ўзимизни шундай алдаймиз. Гўёки бизда ўрта синф шаклланмоқда, аслида иш ҳақи ва нархларнинг ошиши энг ёмон ҳолатга олиб келади», - дея таъкидлаб ўтган Faceook фойдаланувчиларидан бири.

«Раҳмат! Мана иқтисодий мўжиза!», - дея таъкидлаб ўтган бошқаси.

Ёрлиқ