Ўзбекистонда экспорт ҳажми 0,4 фойизга камайган
Жорий йилнинг 9 ой ичида Ўзбекистонда экспорт ҳажми 9 367,6 млн. АҚШ долларга (0,4 %га камайган) ва импорт ҳажми 13 677,1 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 33,3 %) етган. Ташқи савдо салдоси минус 4 309,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилган.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълуотига кўра, мамлакатнинг асосий ташқи савдо ҳамкори Хитой бўлиб, у билан савдо айланмаси $4,4 млрд ташкил этган. Иккинчи ўринда Россия туради – $4,1 млрд. Кейинги ўринни Қозоғистон ($2,1 млрд), Туркия ($1,5 млрд), Жанубий Корея ($1,2 млрд) эгаллаган.
Шу йилнинг январь-сентябрида Ўзбекистонда товар ва хизматлар кўрсатиш аввалги йилга қараганда 0,4 фоизга камайган. Республикада хизматлар экспорти анча фаол ва у умумий экспорт ҳажмининг 24 фоизини ташкил этади ёки пул ҳисобида - $2,2 млрд ташкил этади. Бу соҳада транспорт, туризм, телекоммуникация ва молия етакчилик қилмоқда.