Ўзбекистонда инфляция ошишидан хавотирлар кучаймоқда
(last modified Tue, 16 Oct 2018 12:18:36 GMT )
октябр 16, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистонда 3-чоракда г инфляция ошишидан хавотирлар 2-чоракка қараганда анча юқори эканлиги айтилади.

Марказий банкнинг Ўзбекистонда инфляцион кутилмалар бўйича ўтказган сўровномаси ушбу масалани тақдиқлаган.

Апрель июнь ойларида Ўзбекистон аҳолиси инфляцион кутилмалари пасайиб келаётган эди. Хусусан, февраль ойига қараганда ушбу кўрсаткич апрель ойида қарийб 21 фоизга камайган эди. Лекин июль ойига келиб аҳоли орасида яна инфляция ошишидан хавотир кучайди. Жумладан, аҳоли орасида келгуси ойда нархлар «пасаяди» ва «ўзгармайди» деб жавоб берувчилар сони 44 фоиздан 22 фоизгача камайган. Юридик шахслар орасида эса бу кўрсаткич 52 фоиздан 32 фоизгача камайган.

Келгуси ойда нархлар ошишини кутаётганлар миқдори эса 48 фоиздан 71 фоизга ошган. Бундан ташқари юридик шахсларнинг қарийб 90 фоизи келгуси бир йил ичида нархлар ошишини тахмин қилган.

Қайд этиш лозимки, июль ойида юридик шахсларнинг узоқ муддатли инфляцион кутилмалари аҳолиникига нисбатан ижобийроқ бўлган бўлса, сентябрга келиб уларнинг келгусидаги нархлар ошиши бўйича кутилмалари аҳолиникидан юқорилаб кетди. Бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг келгусидаги нархлар бўйича хавотирлари сезиларли даражада ортганини билдиради.