Қамчин довонида қолиб кетган ўқувчилар қутқарилди
(last modified Wed, 17 Oct 2018 11:56:56 GMT )
октябр 17, 2018 16:56 Asia/Tashkent
  • Қамчин довони
    Қамчин довони

Қамчин довонида мактаб ўқувчиларига тезкор ёрдам кўрсатилди.

15 дан 16 октябрга ўтар кечаси Камчиқ довонида машина бузулиши оқибатида йўлда туриб қолган 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан тезкор ёрдам кўрсатилди.

Damas русумли автомошиналарда Самарқанд шаҳридан спорт мусобақаларидан қатнашган мактаб ўқувчилари 3 нафар мураббийлари кузатувида уйларига қайтишаётган бўлган. Довондаги қаттиқ шамол ва ёққан қор туфайли машиналар юролмай, бузулиб қолади.

«Қутқарувчилар йўловчиларни “Қамчиқ” махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келишди, у эрда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таминладилар, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатишди», — дейилади вазирлик хабарида.