Ўзбекистон ва Россия Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари мулоқот қилишди
(last modified Thu, 18 Oct 2018 05:35:50 GMT )
октябр 18, 2018 10:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари мулоқот қилишди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ва унинг россиялик ҳамкасби Николай Патрушев Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг кенг доирадаги, биринчи навбатда, хавфсизлик соҳасидаги масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, миграция соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўллари, ахборот инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш ва компьютер билан боғлиқ ҳодисаларга жавоб бериш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Марказий Осиёдаги вазият бўйича фикрлар алмашилган”, деб айтилган хабарда.

Бундан ташқари, Махмудов ва Патрушев 17 октябрда ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларга якун ясашган. 

Ёрлиқ