Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида бир қатор келишув имзоланди
(last modified Fri, 19 Oct 2018 11:14:20 GMT )
октябр 19, 2018 16:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Татаристон
    Ўзбекистон ва Татаристон

Татаристон республикаси ва Тошкент вилояти ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 40 дан ортиқ келишув имзоланди.

Дарё.уз сайтига кўра, Россия Федерациясининг Татаристон республикаси президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги делегация 18 октябрь куни мамлакатда фаолият кўрсатаётган татар миллий маданий марказлари фаоллари билан учрашди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда татар миллатига мансуб 240 мингга яқин, Татаристонда ўзбек миллатига мансуб 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.

Тадбир доирасида Татаристон республикаси ва Тошкент вилояти ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 40 дан ортиқ келишув имзоланди.