Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38807-Ўзбекистон_206_мамлакат_ичида_13_ўринни_эгаллади
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунланди.
(last modified 2018-10-19T12:48:14+00:00 )
октябр 19, 2018 17:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунланди.

Бугун мусобақанинг сўнгги кун баҳслари ўтказилди. Ўйинлар якунига кўра ўзбекистонлик ёш спортчилар томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир.

Мазкур ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси ўз позициясини янада яхшилади ва жаҳоннинг 206 мамлакати ичида 13-ўриндан жой олди. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўз рекордини янгилади.

Бу борада Ўзбекистон Осиёда бешинчи, МДҲда учинчи, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўла олди