31 нафар раҳбар ишдан олинди
(last modified Sat, 20 Oct 2018 13:37:11 GMT )
октябр 20, 2018 18:37 Asia/Tashkent
  • 31 нафар раҳбар ишдан олинди

Туғуруқхоналарда коррупцияга қарши кураш кучайтирилди. 31 нафар раҳбар ишдан олинди.

    – Республикадаги барча туғуруқ муассасаларида 2635 нафар акушер-гинеколог фаолият юритади. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 507 131 та туғуруқ қайд этилгани ҳам улар меҳнати ниҳоятда масъулиятли эканидан далолат, – дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. – Оилаларга қувонч ва бахт улашгувчи ушбу шифо масканларида коррупция кўринишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир ота-она фарзандли бўлар экан, ушбу муассасадан рози бўлиб чиқиб кетиши керак. Афсуски, айрим ҳолатларда шифокорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўламиз. Бундай нохуш ҳолатларга қарши янада жиддий кураш олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда вазирлик томонидан ҳомиладорларга перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғуруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.