Россияда ишлаган Ўзбекистон фуқароларига пенсия тўланиши кутилмоқда
(last modified Mon, 22 Oct 2018 05:13:48 GMT )
октябр 22, 2018 10:13 Asia/Tashkent
  • Россия Федерацияси
    Россия Федерацияси

РФ меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Максим Топилинга кўра Ўзбекистон ўз ҳудудида Россияда ишлаш учун патент ва рухсатнома берадиган махсус марказни яратишни ҳам таклиф қилмоқда.

Кун.уз сайтига кўра, давлат ташрифи доирасида Россия Федерацияси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қутбиев ижтимоий меҳнат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандумни имзоладилар. Меҳнат вазирлиги раҳбари Максим Топилиннинг «Известия»га айтишича, истиқболда давлатлар пенсия келишувини имзолашлари мумкин. Вазирнинг айтишича, гап қонуний равишда Россия Федерациясида ишлаган ва тегишли тўловларни амалга оширган Ўзбекистон фуқароларига муайян пуллар тўланиши ҳақида кетмоқда. 

Ўзбекистон томонининг яна бир ташаббуси - республикада махсус марказ ташкил этилиши, у меҳнат мигрантларига Россияга кетгунга қадар патент ва иш рухсатномаларини тақдим этиши керак бўлади, деб хабар берди меҳнат вазири.

Ёрлиқ