Ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38904-Ўзбекистонлик_Бекзод_Абдураҳмонов_жаҳон_чемпионатида_бронза_медални_қўлга_киритди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга жаҳон чемпионатидаги илк медални тақдим этди.
(last modified 2026-04-06T03:19:08+00:00 )
октябр 22, 2018 06:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик
    Ўзбекистонлик

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга жаҳон чемпионатидаги илк медални тақдим этди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, -74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.

У медаль учун жангда туркиялик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги дастлабки медални қўшиб қўйди.