октябр 22, 2018 18:12 Asia/Tashkent
  • Хушхабар! Россияда ишлаётган ӯзбекистонлик мигрантлар пенсия олишлари мумкин

Ўзбекистон ва Россия мигрантлар пенсияси ҳақида шартнома тайёрламоқда. Ушбу шартнома қонуний ишлаётган мигрантларга ўз ватанларида пенсия олиш ҳуқуқини беради.

Келажакда Россия ва Ўзбекистон пенсия шартномаси имзолаш ҳақида келишиб олишлари мумкин, деб хабар қилди Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин “Известия” нашрига.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу шартномага доир масалалар Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама қилинган.

 Ўзбекистон томонининг яна бир ташаббуси – республикада махсус марказ ташкил қилиб, у ерда меҳнат мигрантларига, Россияга кетишдан олдин ишлашга рухсатнома ва патентлар расмийлаштиришни йўлга қўйишдир.

Айни дамда Россия ва Ўзбекистон ижтимоий соҳада ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолашди. Унинг ичига меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш, меҳнат бозорини мониторинг қилиш, тажриба алмашиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

 

Ёрлиқ