Ўзбекистонда доллар курси яна кӯтарилди
октябр 22, 2018 18:31 Asia/Tashkent
Ўтган ҳафтада доллар курси 26,96 сўмга кўтарилиб, 8208,04 сўм ташкил қилганди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 23 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 18,06 сўмга кўтарилиб, 8226,10 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 19,42 сўмга тушиб, 9 470,71 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 1,91 сўмга ортди ва 125,76 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.