Тошкентнинг Учтепа тумани газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. (фото)
(last modified Tue, 23 Oct 2018 04:54:05 GMT )
октябр 23, 2018 09:54 Asia/Tashkent
  • Тошкентнинг Учтепа тумани газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. (фото)

Мазкур тасвирда Учтепа туманида юз берган ҳодиса жойидан олинган расмларни кўришингиз мумкин.

2018 йил 21 октябрь куни соат 20:00да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Изза даҳасида жойлашган «Power auto gas» МЧЖга қарашли автомашиналарга газ қўйиш шохобчасида ВАЗ 2106 русумли автомашина газ баллони ёрилиб, портлади.

Ҳодиса содир бўлган жойда Учтепа тумани, 31-мавзеда истиқомат қилувчи 296-мактабнинг 9-синф ўқувчиси «ўнг оёқ сон тепа қисми урилиб шилинган яраси» жароҳати олганлиги аниқланган.

Шохобчада содир бўлган жойга тегишли хизматлар вакиллари етиб бориб, МЧЖ техник ходимлари билан бирга атроф ўралиб, фуқаролар хавфсизлиги таъминланган.

Ёрлиқ