Ўзбекистон Қозоғистоннинг сунъий йўлдошларидан фойдаланади
(last modified Wed, 24 Oct 2018 07:57:20 GMT )
октябр 24, 2018 12:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистоннинг сунъий йўлдошларидан фойдаланади
    Ўзбекистон Қозоғистоннинг сунъий йўлдошларидан фойдаланади

Давергеодезкадастр қўмитасида Ерни масофадан зондлаш маълумотларини ва юқори аниқликдаги навигация тизимларини қўллаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслар, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Миллий компания «Қазақстан Ғариш Сапари» АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда:

- космик тадқиқот ва изланишлар, технологиялар ва уларни татбиқ қилиш;- геосервис ва геомаҳсулот кўринишида Ерни масофадан зондлаш натижаларини таҳлил қилиш, янгилаш;- юқори аниқликдаги сунъий йўлдош жойлашишини аниқлаш тизимини яратиш;- юқори ва стандарт аниқликда навигация ускуналарини яратиш;- сунъий йўлдош навигация ускуналарини текшириш учун лаборатория яратиш ва ҳк.

Шунингдек, Меморандум доирасида томонлар Давергеодезкадастр қўмитаси мутахассисларини дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган космик технологияларни жорий этиш ва масофавий зондлаш тадқиқотларини ўтказиш ва ривожлантириш йўналишларида малака ошириш ишлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.