Ўзбекистонда қашшоқлик тугатилади
“2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.
Мазкур Кенгаш Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ҳамда идораларнинг самарали ишларини ташкил этади, шунингдек ушбу мақсад ва вазифаларнинг тармоқ, минтақа ва мақсадли ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларга киритилишини таъминлайди.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи вазифасини Иқтисодиёт вазирлиги бажаради.
Қарор билан тасдиқланган Миллий мақсад ва вазифалар ўзида 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасида жами 17 та мақсад ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифаларни қамраб олган.
Жумладан, амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилган.