Ўзбекистонда психиатр шифокорлар етишмайди
(last modified Sat, 27 Oct 2018 11:54:47 GMT )
октябр 27, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда психиатр
    Ўзбекистонда психиатр

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон бўйича 74 нафар мутахассис, шу жумладан уларнинг 16 нафари олий таълим муассасалари битирувчилари соҳада ишлашни бошлаган бўлса, ярим йилликнинг охирига келиб уларнинг 89 фоизи, яъни 66 нафари соҳани тарк этган.

Спутник сайтига кўра, 26 октябрь куни Олий Мажлиси Сенатида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида психиатрия муассасаларида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари муҳокама этилди.

Республикада 25 та психиатрия муассасаси фаолият юритмоқда. Энг долзарб муаммолардан бири сифатида жойларда психиатр шифокорларининг етишмаслиги ҳамда психиатрия муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари суст олиб борилаётганлигидир.

Соҳа учун муҳим бўлган мутахассислар – суицидолог ва психиатрияга алоқадор бошқа тор ихтисосликлар бўйича шифокорлар етишмаётганлиги кескин танқид остига олинди.  

Ёрлиқ