октябр 29, 2018 13:01 Asia/Tashkent
  • Аёллар жанжали  қон тўкилиши билан тугади

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2018 йил 26 октябрь куни Юрчи маҳалласида яшовчи Н.И. (аёл) Бобур маҳалласида жойлашган савдо мажмуаси ошхонасида ўзаро жанжал сабаб таниши, Саноатчилик маҳалласида яшовчи С.И. (аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Натижада С.И. касалхонага ётқизилган. Н.И. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ёрлиқ