«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Домодедово аэропортидан Внуково аэропортига кўчиб ўтди
октябр 29, 2018 16:49 Asia/Tashkent
Кеча «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Домодедоводан Внуковога кўчиб ўтди.
Фарғона сайтига кўра, бундан кейин Ўзбекистондан Москвага учиб келаётган барча самолётлар Внуково аэропортига қўнади ва улар бу ердан Ўзбекистонга парвоз қиладилар. Рейслар жадвали ўзгартирилмаган.
Аэропортнинг кўчирилиши борасида октябрь ойи бошида хабар берилганди. Авиакомпания йўловчиларга 28 октябрь санасига сотиб олинган чипталарни қўшимча тўловларсиз алмаштириш имконини берди.
Миллий авиакомпания сайтида Внуково аэропорти йўловчиларнинг учиб бориши учун қулай, шунингдек унинг шаҳарга яқин жойлашгани ва яхши транспорт йўлларига эга экани билан энг маъқул аэропорт экани ёзилган.
Ёрлиқ