Интернетда тарқалган фермерлар сурати ортидан Зойир Мирзаев ўз лавозимидан озод этилади-ми?
(last modified Mon, 29 Oct 2018 12:38:41 GMT )
октябр 29, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Зойир Мирзаев
    Зойир Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев ўз лавозимидан озод этилиши кутилмоқда

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, «Абдуносир Ғулом» фермер хўжалиги майдонида юз берган ҳолат сурати тарқалди. Ушбу суратда Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев ғаллага ўз вақтида сув қуймаган масъул ва фермерларни ариқ сувига тушириб қўйган ҳолда жазолагани акс этган эди.

«Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида селектор йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Ушбу йиғилишда Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевнинг ўз лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатга Зойир Мирзаевнинг ишдан бўшатилиши билан нуқта қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масаланинг ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиб, текширув ишларини олиб боради ва айбдорлар қаттиқ жазоланади.

Ёрлиқ