Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари- Зоир Мирзаевни лавозимидан четлаштирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39208-Шавкат_Мирзиёев_Бош_вазир_ўринбосари_Зоир_Мирзаевни_лавозимидан_четлаштирди
Ўзбекистон президентининг фармойишига биноан, Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари –Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
(last modified 2018-10-29T13:26:33+00:00 )
октябр 29, 2018 18:26 Asia/Tashkent
  • Бош вазир ўринбосари
    Бош вазир ўринбосари

Ўзбекистон президентининг фармойишига биноан, Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари –Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматига кўра бугун Шавкат мирзиёев  барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилди.

Ҳужжатда Ўзбекистон Бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш, Ўзбекистон Бош вазирига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган.