Ўзбекистон автомобиллари Россия бозорига қайтди
(last modified Mon, 29 Oct 2018 15:21:20 GMT )
октябр 29, 2018 20:21 Asia/Tashkent
  • автомобил
    автомобил

GM Uzbekistan корхонасининг Ravon русумли автомобиллари Россиянинг Уфа шаҳридаги автосалонларида пайдо бўлди.

Фарғона сайтининг хабар қилишича,  Уфа шаҳар автосалони менежери  автомобиллар нархи бир миллион рублдан юқори бўлишини ($15,2 минг) таҳмин қилади.

«Российская газета» маълумотларига кўра, дилер максимал коплектацияга эга седан R3 машинасини 1.000.050 рубль ($15,2 минг), шунга ўхшаш R4 русумини – 1.089.000 ($16,5 минг) сотишни режалаштирган. Авваллари улар 579.000 ($8,8 минг) ва 629.000 рубль ($9,6 минг) турган.

2018 йил июнь ойидан Россия бозорида GM Uzbekistan компаниясининг бирорта машинаси сотилмагани қайд этилган. Оқибатда Ravon русумли автомобиллар автосалонларни тарк этди. Бундай аҳвол ўзбек компаниясидаги раҳбариятнинг ўзгариши билан боғлиқлиги изоҳланган. Шунингдек, компания машиналар нархини 200 минг рублга ($3100) кўтариш ниятида экани маълум қилди. Бундай чора Россияга сотилаётган машиналар маҳаллий бозордаги нархлардан арзон бўлмаслиги учун кўрилган.

Ёрлиқ