Хориждаги ватандошларнинг қайтиши учун имтиёзлар жорий этилди
(last modified Tue, 30 Oct 2018 07:15:40 GMT )
октябр 30, 2018 12:15 Asia/Tashkent
  • Хориждаги ватандошларнинг қайтиши учун имтиёзлар жорий этилди

Хориждаги ватандошларга Ўзбекистон фуқаролигини олиш, бошқарувчи лавозимларда ишлаш, ўқиш ва уй жой масалаларида - имтиёзлар берилади.

Sputnik сайтига кӯра, хориждаги ватандошларнинг  Ўзбекистонга қайтиши ва у ерда ишлаши учун катта имкониятлар яратилади, дейилган президент янги қарорида.

Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Камилов хориждаги ўзбекистонликлар билан онлайн мулоқот ўтказади.

Ҳужжатда айтилишига кўра, айни дамда ватанига қайтишни истаётган ўзбекистонликлар учун бир талай муаммолар мавжуд. Бу виза олиш, яшаш ва ишлашга рухсатномалар олиш, олий таълим муассаларида ўқиш, давлат ишларида ишлаш ва бошқа муаммолар.