Ўзбекистонда алимент қарзини тўламаган яна икки киши 15 суткага қамалди
(last modified Tue, 30 Oct 2018 12:25:30 GMT )
октябр 30, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судига кўра, арздор Мардоновдан ундирувчи Мардонова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромдаларининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим.

Дарё.уз сайтига кўра, Мардонов шу кунга қадар жами 4 миллион 571 минг сўм алимент пулини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2016 йил 8 апрель кунги ижро варақасига кўра, қарздор Қудратовдан ундирувчи Бойманова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадаларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим. Бироқ, Қудратовнинг бугунги кунда алиментдан бўлган қарздорлиги жами 7 миллион 773 минг сўм ташкил этган.

Мазкур суднинг 2018 йил 23 октябрдаги қарорига кўра, қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ёрлиқ