Ўзбекистон—Беларусь—Тожикистон ўртасида меморандум имзоланди
Ер тузиш, ердан оқилона ва самарали фойдаланишда ахборот коммуникация, геоахборот тизимлари гео-вебпортал яратиш ва Ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш масалалари бўйича Беларуснинг «Белгипрозем» лойиҳалаш институти ва Тожикистоннинг «Тожикзаминсоз» лойиҳалаш институти делегациялари жорий йилнинг 24—27 октябрь кунлари «Давергеодезкадастр» қўмитасига ташриф буюрди
Дарё сайтига кўра, делегация азоларини «Давергеодезкадкастр» қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев қабул қилиб, бугунги кунда қўмита тизимида ер тузиш, геодезия, картография ва кадастр соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди, бу борада ўрнатиладиган ҳамкорлигимиз уч томонлама соҳа ривожланишига хизмат қилишини билдирди.
Учрашув қатнашчилари, ўз навбатида Беларусь ва Тожикистон Республикаларида ер тузиш, ер кадастри, қишлоқ хўжалик ерларини кадастр баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ишлари юзасидан ўртоқлашди. Жумладан, «Тожикзаминсоз» давлат ер тузиш лойиҳа институти раҳбарининг «Тожикистон Республикасида Ўзбекистоннинг тупроқшунослик, геоботаник тадқиқотлар ўтказишда учувчисиз учар аппаратлардан фойдаланиш тажрибалари билан ўртоқлашиш» борасида таклиф билдирди.