Ўзбекистонда тухум ва сабзавотларнинг нархи кескин кўтарилди
Ўзбекистонда сентябрга қараганда инфляция даражаси 1,3 фоизга ошгани қайд этилди
Ўзбекистоннинг Статистика қўмитаси маълуотлари қараганда, Озиқ-овқатлардан тухум, сабзавот, гўшт ва ун маҳсулотлари ҳисобига истеъмол нархлари ортган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сентябрга қараганда 2,3 фоизга ошгани кузатилади. Товуқ тухуми - 15,1%, сут — 5% ортган. Сабзавотлар нархи - 8,3 фоизга ошган. Карам (50,3%), бодринг (32,1%), картофель (24,1%) ва сабзининг (19,1%) нархлари кескин ошгани қайд этилади. Парранда гўшти - 4,4%, нон ва макарон маҳсулотлари нархи - 2,5 фоизга кўтарилган. Гречка, ловия ва нўхот нархлари бироз пасайган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йил бошидан 8,5 фоизга ошган. 2017 йил октябрь ойи кўрсатгичларига солиштирилса, бу йил товарлар нархи - 18,6 фоизга кўпайган.
Ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар нархи бу даврда инфляцияга таъсир қилмаган. Ҳар бир турдаги маҳсулотлар нархи 0,5 фоиздан юқорига кўтарилмаган. Қўмита миллий валютанинг импорт товарларига нисбатан таъсири камайганлигини қайд этади.