Даҳшат! Невара бувисини уриб ӯлдирди
ноябр 02, 2018 15:58 Asia/Tashkent
Асака туманида мудҳиш қотиллик юз берди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида бувиси воқеа жойида вафот этган.
И.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.