Аэропортлар хусусий бизнес қўлига топширилиши мумкин
(last modified Mon, 05 Nov 2018 09:15:46 GMT )
ноябр 05, 2018 14:15 Asia/Tashkent
  • Аэропортлар хусусий бизнес қўлига топширилиши мумкин

Ўзбекистон аэропортларини хусусий бизнес бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда, деб хабар қилган ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон олдида давлат бошқарув ҳаракатини тартибга солиш ва тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси турибди. Мисол учун йўловчиларни ташиш бозори институционал асосини функцияларни: давлат бошқаруви, авиаташув ва аэропортларни бошқариш операторларига бўлиш орқали такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, сўнгги 9 ой мобайнида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 3,9 миллионни ташкил қилган бўлса-да, бу натижаларни яхшилаш мумкин ва зарур.

Хусусан айни вақтда аэропортларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун уларни алоҳида тузилмаларга ажратиш, танлов асосида инвесторларга ташқи бошқарувга топшириш вариантлари кўриб чиқилмоқда. 

Ҳозирда Ўзбекистон авиабозорида барчаси учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" давлат компанияси жавоб беради. Бутунжаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон Ҳукуматини авиация секторини ислоҳ қилиш масалалари юзасидан консультация бериши кутилмоқда.