Ўғил ўгай отасига пичоқ уриб ўлдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39469-Ўғил_ўгай_отасига_пичоқ_уриб_ўлдирди
Куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи О.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида ўгай отаси И.Ю.нинг сон қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
(last modified 2018-11-05T12:27:19+00:00 )
ноябр 05, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Ўғил ўгай
    Ўғил ўгай

Куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи О.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида ўгай отаси И.Ю.нинг сон қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказди.

Ўзбекистон ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, И.Ю. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ўша ерда ҳаётдан кўз юмди.

О.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.