Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари ташкил этилиши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39472
Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатда "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилди
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
ноябр 05, 2018 17:43 Asia/Tashkent
  • ўқитувчи ва мураббийлар
    ўқитувчи ва мураббийлар

Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатда "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилди

Спутник сайтига Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали орқали хабар берилган.

Қарор билан "Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари"нинг концепцияси тасдиқланган. Концепция хиёбонларни ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади.

Масалан: инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш; таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;

маданий-маънавий дам олиш хизматларидан кенг фойдаланиш; болалар учун кўнгилочар майдончалари ташкил этиш;

аждодлар томонидан тўпланган тарихий ва маданий тажриба жамият аъзоларининг индивидуал ва умумий ривожланиши учун зарур шарт эканлигини жамоатчилик онгига сингдириш.