Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39473-Ўзбекистон_ва_Беларусь_ўртасида_ҳамкорлик_бўйича_йўл_харитаси_имзоланди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас ҳамкорлик бўйича иккиёқлама битимни имзоладилар,
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
ноябр 05, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Беларусь
    Ўзбекистон ва Беларусь

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас ҳамкорлик бўйича иккиёқлама битимни имзоладилар,

Спутник сайтининг хабар қилишича, Йўл харитаси доирасида томонлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

"Тадбирларнинг бир қисми гуманитар ҳамкорлик ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, қардошлик алоқаларини ўрнатишга бағишланган", - деб аниқлик киритган Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Мамлакатлар ўзаро озиқ-овқат етказиб беришни ташкил этишни режалаштиришмоқда. Хусусан, Беларусь томон солод ва шакар экспорт қилишга, Ўзбекистон томон эса қуритилган мевалар ҳамжмини оширишга тайёрлигини билдиришган.

"Мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ўзаро савдо ҳамжми йилига 10 миллион долларга ортиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.